Жаҳон | 18:44 / 05.08.2016
8438
2 дақиқада ўқилади

Перунинг янги президенти вазирларни жисмоний машғулотга олиб чиқди

Перунинг янги президенти Перу Педро Пабло Кучински вазирларни бадантарбия машқлари бажариш учун олиб чиққан. Reuters хабарига кўра, машғулотлар давлат раҳбари қароргоҳи ҳовлисидаги ўтказилган.

Машғулотда 77 ёшли президент билан бирга Вазирлар маҳкамасидаги 19 вазирдан 11 нафари иштирок этган. Машғулотни фитнес бўйича 2 мураббий бошқарган.

Ярим соатга яқин давом этган жисмоний машғулотлар қароргоҳ девори ортида тўпланган томошабинларнинг олқишига сабаб бўлган.

Давлат раҳбари вазирлар учун спорт машғулотларини ҳар ҳафта ўтказишга ваъда берган. Унинг сўзларига қараганда, аҳолисининг ярмидан кўпи ортиқча вазндан азият чекувчи мамлакатда соғлом ҳаёт тарзини тарғиб қилиш муҳим ҳисобланади.

Қайд этиш керакки, сайловолди кампанияси вақтида Кучинскига ёши ва соғлиғи масаласида кўп савол беришар эди.

Кучински сайловда рақиби 50,12 фоиз овоз тўплаб, рақиби Кейко Фухиморини ортда қолдирди. Мамлакатнинг собиқ президенти Альберто Фухиморининг қизи бўлмиш бу сиёсатчи 49,88 фоиз овоз олганди.