Light | 20:54 / 09.08.2016
11422
1 дақиқада ўқилади

Уйқучи инсонлар учун махсус каравот

Бу муҳандис Колин Фурзнинг ғайриоддий ихтироси: эрта тонгда уйқудан туриш керак бўлганда, юқори босимли "каравот-катапульта" эринчоқ кишиларнинг  «яна беш дақиқа» мизғиб олишига йўл қўймайди ва уларни тўшакдан бир зумда автомобиль гудоклари товуши остида улоқтириб юборади!

Каравот деярли ихтирочининг гаражида йиғилган, мазкур ғояни эса  унинг YouTube каналидаги томошабинлар тақдим этишган.

1. Максималь эффектга эга бўлиш учун MAX режимини ёқиш керак.

2. Мана шундай тезлик билан кунингиз бошланади!