Жамият | 22:27 / 11.08.2016
10130
2 дақиқада ўқилади

Қирғизистонлик бераҳм она қизини ўлдиргани учун судланди

Фото: asiarussia.ru

Россиянинг Красноярск ўлкаси суди ўз қизини бўғиб ўлдирган қирғизистонлик аёлни узоқ йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар бермоқда. 

Тергов маълумотларига кўра, 27 ёшли қирғизистонлик муҳожир аёл турмуш ўртоғи ва 2 нафар кичик ёшли фарзанди  билан 2015 йилда Красноярскка кўчиб ўтган. Эркак такси хизматига ишга кирган, аёл эса уйда болалар тарбияси билан шуғулланган.

Аёл 4 ёшли кичик қизи билан қаттиққўл муомалада бўлган, уни бўлар-бўлмасга уршаверган, калтаклаган. Аёлнинг қўшнилари қизчада маматалоқ изларини пайқашган, хонадондан мунтазам равишда бола йиғиси ва чинқириғи овозлари келаётганини эшитишган. Буларнинг барчаси зарбалар овози билан кечган. 
 
Ўтган йил декабрда аёл ўз қизини жуда қаттиқ дўппослаган. Шундан кейин бераҳм она қизининг бўйнини эзиб, оғзини ёпиб, у нафас олишдан тўхтагунча бўғган.  Экспертиза қизча танасининг турли жойларига номаълум тўмтоқ буюм билан урилган 40 тага яқин зарба изини аниқлаган.