Жамият | 12:14 / 11.08.2016
6732
1 дақиқада ўқилади

Олтойда сайёҳлар гуруҳи тош кўчкиси остида қолишди

Олтойда саккиз кишилик сайёҳлар гуруҳи тош кўчкиси остида қолишди, улардан бири ҳалок бўлди. Қутқарувчилар унинг жасадини кўчкилар остидан қидиришмоқда. Бу ҳақда Россия ФВВ Сибирь минтақаси марказининг матбуот хизмати маълум қилган.

Воқеа Олтой Республикасининг жанубидаги Белуха тоғларида юз берган. Ушбу тоғлар Жазатор аҳоли пунктидан 50 километр узоқликда жойлашган. Жароҳат олган сайёҳлардан бири вертолёт ёрдамида эвакуация қилинган.

Ташкилотнинг хабар беришича, қолган сайёҳлар босим остидаги ҳолатда туришибди ва ўз йўналишларига қайтишга мажбур бўлишмоқда.

Мавзуга оид