Жаҳон | 18:02 / 12.08.2016
19627
1 дақиқада ўқилади

Путин Ивановни нима учун лавозимидан озод этганига ойдинлик киритди

Россия президенти Владимир Путин маълум қилдики, президент маъмуриятининг собиқ раҳбари Сергей Иванов ўзини бошқа ишга ўтказишни сўраганди. Бу ҳақда «Вести.Ru» хабар берди.

У шунингдек Иванов ўз ўрнига Антон Вайнони маъмуриятнинг янги раҳбари этиб тайинлашни тавсия этгани ҳақида айтган. Путин Иванов ҳамиша ўз вазифасини яхши бажариб келганини таъкидлаган.

«Ҳурматли Сергей Борисович, биз сиз билан узоқ йиллар давомида бирга ҳамкорлик қилиб келдик. Муваффақиятли ишладик. Мен сиз ўзингизга берилган топшириқларни кутилганидек уддалаганингиздан мамнунман», — деган Путин.

Бундан олдинроқ Путин президент маъмурияти раҳбари Сергей Ивановни ишдан олиб, унинг ўрнига Антон Вайнони қўйгани хабар қилинганди. Энди Иванов Россия президентининг Табиатни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт масалалари бўйича махсус вакили сифатида иш олиб боради.