Спорт | 04:00 / 13.08.2016
23149
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016, бокс. Бектемир Мелиқўзиев австралиялик боксчини енгиб, чорак финалга чиқди

Рио-2016 олимпиадасида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Бектемир Мелиқўзиев (-75) австралиялик Левис Даниелга қарши рингга чиқди.

Жанг ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлигида ўтди ва у 3та раундни ҳам ўз ҳисобига ёздириб қўйди. (3-0 – 30:27, 30:26, 30:27)

Чорак финалда Бектемир Мелиқўзиев ҳиндистонлик Кришан Викасга қарши рингга кўтарилади. Жанг 16 август куни ўтказилади.