Спорт | 20:54 / 13.08.2016
18977
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016. Шаҳрам Ғиёсов ярим финалда

Рио—2016 олимпиадаси доирасида 69 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Шаҳрам Ғиёсов 1/4 финал баҳсида рингга кўтарилди.

У кубалик рақиби Ройнел Иглесиасни 3 раундлик жанг натижасига кўра мағлуб этди ва финалга чиқди. Якуний натижа — 3:0 (30:27, 29:28, 29:28).

Шаҳрам Ғиёсов 1/16 финалда испаниялик Юба Сиссокони, 1/8 финалда эса литвалик Эймантас Станёнисни мағлуб этишганди.

У терма жамоа учун яна бир медални нақд қилди. 

Ғиёсовнинг кейинги рақиби амалдаги жаҳон чемпиони марокашлик Муҳаммад Рабий бўлади.