Спорт | 14:09 / 17.08.2016
9170
1 дақиқада ўқилади

Флойд Мейвезер фаолиятини давом эттира олмаслигини маълум қилди

Фото: EPA

Барча вазн тоифалари бўйича жаҳоннинг кучли боксчиларидан бири, АҚШлик боксчи Флойд Мейвезер-кичкина фаолиятини қайта тикламаслиги ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда у ТАССга маълум қилган.

ОАВда Мэйвезер-кичкина ва аралаш жанг устаси Конор Макгрегор ўртасида жанг бўлиб ўтиши ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Америкаликнинг собиқ рақиби, филиппинлик Мэнни Пакьяо фаолиятини қайта йўлга қўйди ва жорий йилнинг 5 ноябрь куни Жесси Варгасга қарши жанг ўтказадиган бўлди.

"Мэннининг қайтаётганлигини биламан, лекин бу мен ҳақимда эмас, - деди Мейуэзер. – Мен 20 йил умримни шу ишга бағишладим ва яна унга қайтишни истамайман. Ҳозирда менинг вазифам истеъдодли боксчиларни қўллаб-қувватлашдир, асло қайтиш эмас".

Мавзуга оид