Туркиянинг Элязиг шаҳридаги теракт туфайли жабрланганлар сони 170 нафарга етди
Туркия шарқидаги Элязиг провинциясида юз берган кучли портлаш туфайли жабрланганлар сони 170 нафарга етди. Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу полиция маҳкамаси яқинида рўй берган портлаш туфайли ҳалок бўлганлар сони - 6 нафар.
Бундан олдинги хабарларда Туркияда 12 соат ичида содир этилган иккинчи портлаш туфайли 3 киши ҳалок бўлгани ва 146 киши жароҳатлангани айтилганди.
Портлаш эрта тонгда полиция ходимлари иш жойларига кириб келаётган вақтда машинага ўрнатилган портловчи қурилма ҳаракатга келтирилиши орқали амалга оширилган.
Манбаларда бу теракт Курдистон ишчилар партияси томонидан содир этилгани айтилган. Партия ҳозирча портлаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.
Эслатиб ўтамиз, 17 августнинг иккинчи ярмида Туркиянинг Ван провинциясида юз берган портлаш натижасида уч киши ҳалок бўлиб, яна 71 киши жароҳатланган.
Мавзуга оид
10:06 / 12.09.2024
Самарқандда газ портлаган «дом» аҳолиси эвакуация қилинмоқда
20:52 / 30.08.2024
Германияда Украина учун қурол ишлаб чиқарадиган Diehl компанияси заводида портлаш содир бўлди
00:20 / 25.08.2024
Францияда синагога яқинида портлаш содир бўлди
10:29 / 27.07.2024