АҚШда оғуфуруш чол қиёфасида полиция тақибидан қочмоқчи бўлди
АҚШда қидиралаётган оғуфуруш полиция тақибидан қочиш мақсадида чол қиёфасига киришга қарор қилди. Жиноятчи қисман бунинг уддасидан чиқди.
Грим шунчалик омадли чиққанки, полициячилар жиноятчи билан суҳбатлашишганига қарамасдан, уни дарров таний олишмаган.
Полиция ходимлари жиноятчи Шон Миллернинг уйига келганларида, остонада 31 ёшли эркак ўрнига чолни кўришган. Бундай ҳолатдан полициячилар бироз эсанкираб қолишган.
Бироқ кейинроқ зобитлар уларнинг тўғрисида аслида ким турганини фаҳмлашган.
Жиноятчининг уйи тинтув қилинганда иккита ўқотар қурол ва 30 минг доллар аниқланган.
Таъкидлаш жоизки, охирги вақтлар АҚШда машҳур спортчилар чоллар кўринишида гримланаётган ижтимоий пранклар авж олган. Кўринишича, жиноятчи айнан шундай лавҳаларни кўриб, чол қиёфасига киришга қарор қилган бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
19:32
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
18:18
Имзо чекишни билмагани учун минглаб ёш америкаликларнинг сайлов бюллетени бекор қилинди
13:33
Камала Ҳаррис америкаликларни таслим бўлмасликка чақирди
12:51