Спорт | 06:05 / 20.08.2016
23628
1 дақиқада ўқилади

Рио-2016: Ўзбекистонлик таэквондочи Нигора Турсунқулова бронза медали учун курашга киришади

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Ўзбекистон вакиллари ҳам баҳсларда ўз иштирокларини давом эттиришмоқда.

Жумладан, таэквондо ВТФ йўналиши бўйича баҳслар ҳам давом этмоқда. Ушбу баҳсларда Ўзбекистон спортчиси Нигора Турсунқулова озарбайжонлик Фарида Азизовага қарши жанг ўтказди.

Нигора Турсунқулова биринчи раундда устун келган бўлсада, аммо қолган икки раундда рақибасига имкониятни бой берди. Озарбайжонлик спортчи ярим финал баҳсларини давом эттирадиган бўлди.

Мавзуга оид