ОАВ сўровномаси: деярли 60 фоиз америкалик Трамп ва Клинтондан бирини танлашни истамаяпти
Ярим америкалик (57 фоиз) мамлакат президентлик сайловида Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп номзодидан бирини танлашга норози бўлган. Бу ҳақда ABC телекомпанияси ва Washington Post газеталари ҳамкорликда уюштирган сўровнома натижасида маълум қилинган.
Сўровда иштирок этган 35 фоиз қатнашчи Трамп ва Клинтон ўрнига бошқа номзодга овоз бериш истагини билдирган. Сўров иштирокчилари улар ўрнига сайловларда қатнашган, сўнгра пойгадан чиқиб кетган демократ Берни Сандерс ва республикачи Тед Крузларга овоз беришни исташган.
Телеканалнинг маълум қилишича, АҚШ президентлигига икки мустақил номзод - Гэри Жонсон ва Жил Стайнлар ҳам даъво қилишмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Жонсонга 8 Стайнга 4 фоиз америкалик овоз берган.
Мавзуга оид
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024