Жамият | 10:27 / 23.08.2016
5498
1 дақиқада ўқилади

Австралиялик меҳнатсевар ит Facebook фойдаланувчиларини ҳайрон қолдирди

Австралиянинг Брисбен шаҳрида яшовчи почтачи Мартин Стадер ҳар доим Пиппе лақабли ов ити учун жўнатма олиб келади. Агар хўжайинига мактуб бўлмаса, итнинг ўзи учун махсус тайёрлайди.

Пиппа почтачини доим уйи яқинида кутиб олади. Почтани уйга олиб кетиш итнинг севимли машғулоти. Пиппе манзилига хат бўлмаса, Мартин бунинг ҳам чорасини топади.

Почтачи-ит ва почта карточкаларининг суратлари махсус Facebook учун тайёрланган ва ижтимоий тармоқдаги саҳифага жойлаштирилган.
 

Мавзуга оид