Фан-техника | 10:09 / 24.08.2016
9403
2 дақиқада ўқилади

«АвтоВАЗ» 2025-йилгача бўлган режаларини маълум қилди

Россиянинг «АвтоВАЗ» компанияси 2025-йилга келиб автомобиль бозорига 8та янги моделни чиқариш режасини эълон қилди. Компаниянинг Москвада бўлиб ўтган Automechanika-2016 кўргазмасида иштирок этган раҳбари Николя Мор шундай баёнот берган, деб хабар қилмоқда «Автостат».

2017-2019 йилларда «АвтоВАЗ» иккита янги моделни тақдим этади ва 4та моделининг дизайнини ўзгартиради. Россиянинг етакчи автомобилсозлик компанияси 2020-2022 йилларда 3та янги моделини бозорга чиқариш билан бирга битта моделини рестайлинг қилади. 2023-2025 йилларда яна 3та янги модель тақдим этилиб, шунчаси янгиланади. 

«АвтоВАЗ», бугун 24-августда очилиши кутилаётган Москва автосалонида  олтита концепт-карни намойиш этади. Улардан бири XCODE прототипи бўлиб, у Lada Xray хэтчбекининг йўлтанламас моделидир.

Янги кроссовер Lada XRay русумидан фарқли равишда барча ғилдираклари етакчи бўлади. Унинг кузови пастки қисми пластик ҳимоя қобиғига эга бўлади. 

Йўлтанламасга 1,8-литрли, 122 от кучига эга мотор билан жиҳозланади.

 

Мавзуга оид