Жамият | 11:26 / 24.08.2016
9196
2 дақиқада ўқилади

Германия суди мактаб ўқувчилари дарсларга ниқобда келишини ман қилди

Германиянинг Қуйи Саксония еридаги Оснабрюк шаҳри суди мусулмон динига эътиқод қилувчи мактаб ўқувчиларининг дарсларга ниқобда келишини тақиқлаб қўйди. Бу ҳақда Independent нашри хабар берган.

Газетанинг маълумотларига кўра, Оснабрюкдаги Sophie Scholl Evening Gymnasium мактабининг 18 ёшли ўқувчиси гимназия раҳбарияти унга ниқоб (кўз учун кичик қирқилган ва бошни бутунлай ёпиб турувчи бош кийими)да дарсларга келишини ман этгани учун судга мурожаат қилди. 

Мактаб маъмурияти қизнинг ташқи кўриниши ўқитувчилар билан очиқ мулоқот қилишига халақит бергани учун бу қарорга келганини таъкидлади. Уларнинг фикрича, коммуникация "нафақат сўзлардан, балки сўзсиз компонентлар ва тана тили"дан ҳам иборат.

Шаҳар маъмурий суди мактаб ўқувчисининг даъвосини рад этди. Қизнинг ўзи эса ОАВнинг кенг иштироки туфайли қарорни тинглашга келмади.  

Хабарда таъкидланишича, бу Германия мактабларида ниқоб тақишни ман этувчи биринчи қарор бўлди.

Мавзуга оид