Ўзбекистон | 21:26 / 26.08.2016
59168
1 дақиқада ўқилади

Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш куни кўчирилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилади.  

26 август куни Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берган.

2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинди.

Мавзуга оид