Ўзбекистон | 21:18 / 27.08.2016
29993
3 дақиқада ўқилади

Гуллар шаҳри Наманганда 56- анъанавий "Гул байрами" юқори кайфиятда ўтказилмоқда

Ўзбекистон  Республикаси мустақиллигининг 25 йиллиги ҳамда 2016 йил "Соғлом она ва бола йили" га бағишлаб, жорий йилнинг 27-28-август кунлари водий гавҳари бўлган гўзал Наманган шаҳрида 56- анъанавий "Гул байрами" бўлиб ўтмоқда. 1961-йилдан буён анъанавий тарзда гул байрами ўтказилиб келинади. Истиқлол йилларида ушбу байрамнинг мазмун-моҳияти янада кенгайди. Бунга муҳтарам юртбошимизнинг Наманганни ободонлаштириш, инфратузилмасини такомиллаштириш хусусидаги қарорлари асосий омил бўлди. Бу йилги 56-анъанавий гул байрами ҳам “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” деган езгу ғоя асосида, кўтаринки тарзда ўтказилмоқда. Байрам муносабати билан  "Заҳириддин Муҳаммад Бобур" номли маданият ва истироҳат боғида эрта тонгдан карнай-сурнай садолари остида  тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунданг сўнг, "Гул билан яшасин олам"гуллар кўргазмаси, "Доимо ҳизматингиздамиз" савдо ярмаркаси, "Меҳнат-меҳнатнинг таги роҳат" мавзуйида ҳунармандлар кўргазмаси, "Кимнинг гули чиройли" гулчи ва томошабин мунозараси каби ва бошқа турли ҳил кўрик танловлар ташкил қилинди. Ҳаваскор ва уста гулчилар, таълим ва тиббиёт муассасалари, корхона ҳамда ташкилотлар жамоалари томонидан байрамона безатилди.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, Наманган вилоятининг барча туманларидан ташриф буюрган 25 нафар моҳир ошпазлар томонидан "Ош чемпионати" ўтказилди. Тайёр бўлган таомни қарияларга, мерибонлик уйида тарбияланувчиларига, кам таминланган оила фарзандларига улашилди.  Танловда ғолиб бўлган ошпазлар ташкилотчилар томонидан  диплом ва қиммат  баҳо совғалар билан тақдирланишди. Қолеверса, вилоят ҳокимлиги, "Маҳалла" ҳайрия жамғармаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда 25 нафар боланинг ҳатна тўйлари  ҳам ўтказилди. Байрам дастури давомида "Ватан ягонадир, ватан биттадир!" мавзуйида дўстлик ва маданият фестивали ҳам бўлиб ўтди. Бундан ташқари "Ақлимизни чарҳлаймиз" шаҳмат мусобақаси, халқ сайиллари ҳам ташкил қилинди.

Ушбу байрам сайлларига нафақат Наманганликлар, балки юртимизнинг барча вилоятларидан меҳмонлар ташриф буюришган. Барчанинг кайфияти аъло даражада, байрам шукуҳи давом етмоқда. 

Ҳумоюнмирзо АБДУЛЛАЕВ, Наманган.

Мавзуга оид