Пентагон: Россия ва АҚШ ҳарбийлари Сурия бўйича келишувга эга эмас
Айни вақтда, АҚШ ва Россия ҳарбийлари ўртасида Сурияда ҳамкорлик қилиш бўйича ҳеч қандай келишув мавжуд эмас, дея маълум қилган Пентагон расмий вакили Питер Кук.
РИА «Новости» агентлиги хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри иштирокида ўтказган матбуот анжуманида, Сурия инқирози бўйича АҚШ билан алоқаларни кучайтиришга оид келишувга эришилганини айтганди. Бу эса, Россиянинг Суриядаги ҳарбий кучлари қўмондонлиги ва АҚШнинг Иорданиядаги қўшинлари қўмондонлиги ўртасида алоқаларни ҳам кўзда тутади.
«Узоқ муддатли қарорлар борасида айрим зиддиятлар бартараф этилди, аммо давлат котиби айтганидек, ҳал қилиш лозим бўлган саволлар қолмоқда. Ҳозирча, келишув йўқ», — дея хулоса қилган Кук.
Мавзуга оид
22:37 / 28.09.2024
АҚШда «Ҳелен» тўфони оқибатида 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024
Россияда мактаб директори ота-оналарга мигрантлар туфайли ўзбек тилини ўрганишни таклиф қилди
20:30 / 28.09.2024