Спорт | 09:25 / 27.08.2016
17821
4 дақиқада ўқилади

Ўтказиб юборманг. Дам олиш кунларидаги муҳим 5та учрашув

Шанба ва якшанба кунлари Европада миллий чемпионат ўйинлари давом эттирилади. Футбол мухлисларини бир қатор қизиқарли ўйинлар кутмоқда. 

АПЛ. "Тоттенҳэм" – "Ливерпуль" (Шанба, Матч! Футбол 1. 16:30)
Англия Премьер-лигасининг 3-тур учрашувлари орасида "Тоттенҳэм" - "Ливерпуль" баҳси муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Бу жамоалар азалдан бир-бирига муносиб рақиблар бўлиб келган. Охирги йилларда "Ливерпуль" лондонликлардан устунлигини кўрсатиб келмоқда. Авваллари "шпорлар" бир неча бор "Ливерпуль"ни мағлуб қилган эди. Охирги турда "Ливерпуль" мағлуб бўлди, "Тоттенҳэм" эса кичик ҳисобдаги ғалабага эришганди. Шанба куни бу баҳс бўлиб ўтади.

А серия. "Наполи" – "Милан" (Шанба, Матч! ТВ, Матч! Футбол 3. 23:45)
Ҳигуаинсиз қолган "Наполи"га мавсум омадсиз старт билан бошланди. "Милан" эса аксинча, Бакканинг хет-трики туфайли ғалабага эришди. Италияда бу икки жамоа ўртасида ўйин кўпчиликни қизиқтириши табиий. Илгари икки жамоа ўзаро тўқнашадиган бўлса, оддий ўйин сифатида қараларди. Кейинчалик интрига юзага келиб, қизиқиш анча ошди. "Милан" ва "Наполи" баҳси мамлакатда дербилар қаторига қўшилди. Шанба куни бу икки клуб ўзаро ҳисоб-китоб қилади. Италия футболи ихлосмандлари учун ушбу баҳсни ўтказиб юбормасликларини айтиб ўтамиз. 

РФПЛ. "Краснодар" – "Локомотив" (Якшанба. Матч! ТВ, Наш Футбол. 21:15)
Россия Премьер-лигасининг навбатдаги турида Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар муҳим футболчиси ўзаро баҳслашади. Якшанба куни "Краснодар" жамоаси "Локомотив"га қарши тўп суради. Одил Аҳмедов ҳамда Виталий Денисов ўртасида ўзбекча дерби бўлиб ўтади. Шу ўйиндан кейин улар Тошкентда Сурияга қарши ўйинга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон терма жамоаси қароргоҳига етиб келишади. Кўрамиз, бу ўйинда қайси бир ўзбек футболчи ғалаба қозонади экан.

Ла Лига. "Атлетик" – "Барселона" (Якшанба. 23:15)
Испания чемпионати ихлосмандларини 2-турда "Атлетик" - "Барселона" ўртасидаги қизиқарли баҳс кутмоқда. Билбаоликлар доимо "Барселона"га жиддий рақиблик қилиб келган. Ҳаттоки, мағлуб қила олган. Дастлабки турда Луис Энрике шогирдлари "Бетис"ни янчиб ташлади. Эндиликда ўзига бирмунча қийин бўлган рақиб "Атлетик"га қарши тўп суради. Қолаверса, сафарда баҳс олиб боришига тўғри келади. 

Лига 1. "Монако" – ПСЖ (Якшанба. Матч! Футбол 1. 23:45)
Французча "Эль-Классико"лардан бири "Монако ва ПСЖ ўртасида бўлиб ўтади. Аввалдан князликлар ПСЖга асосий рақиб бўлиб келишган. Кейинчалик улар ўз даражасида ўйин кўрсата олмай қолганидан кейин, "Лион" катта саҳнага чиққанди. Охирги йилларда "Лион" ҳам пасайиш давриин бошдан кечирмоқда. Эндиликда ПСЖга "Монако" жиддий рақиб бўлиб келмоқда. Бу жамоалар ўртасидаги баҳс Францияда дерби сифатида қаралади.  Молиявий имкониятлари юқори бўлган икки клуб ўртасидаги драматик жангга ўтказиб юбормайсиз деган умиддамиз. 

Мавзуга оид