Фан-техника | 11:07 / 30.08.2016
11220
2 дақиқада ўқилади

Bugatti суперседан ишлаб чиқариш ғоясини муҳокама этмоқда

Bugatti компанияси раҳбарияти серияли Galibier суперседани ишлаб чиқариш лойиҳасини муҳокама этишни бошлади. Бу ҳақда, Франция автомобилсозлик компанияси раҳбари Вольфганг Дюрхаймерга асосланган ҳолда Autocar хабар қилмоқда.

«Мен ҳамон ушбу автомобилга бефарқ эмасман. Чунки унда қатор инқилобий ечимлар мужассамлашган бўлиб, уларни шу пайтгача ҳеч ким серияли моделларида қўлламаган», — деган Дюрхаймер.

Хабарларга кўра, Bugatti Galibier «Фольксваген»нинг такомиллаштирилган  MSB шассиси асосида ишлаб чиқарилади. Бунгача мазкур платформа негизида янги авлод Porsche Panamera барпо қилинган эди. Бундан ташқари, Bentley фирмасининг янги моделлари ҳам ана шу шассига қурилади. Bugatti Galibier эса, 2018-йилда пайдо бўладиган янги авлод Rolls-Royce Phantom билан рақобат қилиши мумкинлиги айтилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Bugatti Galibier прототипи 2009-йилда намойиш этилганди. Икки йиллардан сўнг, компания раҳбарияти савдо белгисини ишлаб чиқиш лойиҳасига ҳам рухсат берди. Бироқ, 2013-йили фирма ўз режаларидан воз кечишга қарор қилиб, эътиборини Veyron гиперкарининг вориси — Chiron купесига қаратишга аҳд қилди.

Эндиликда, Дюрхаймернинг баёнот беришича, серияли Galibier «компаниянинг 4та стратегик маҳсулотидан бири ҳисобланади».

Норасмий маълумотларга кўра, Bugatti автомобиллари қатори Type 41 Royale классик моделининг ғоявий давомчиси бўладиган йирик электр йўлтанламаси билан бойиши мумкин. У Rolls-Royce компаниясининг Project Cullinan деб аталаётган лойиҳаси маҳсули бўлувчи йўлтанламасига рақобат уйғотиши керак бўлади. Бундан ташқари, Bugatti Chiron купесидан пастроқ поғонада жойлашадиган «кичик» суперкар ҳам пайдо бўлиши эҳтимол.

 

Мавзуга оид