Туркия армияси курдларга қарши жанговар амалиётларда муваффақият қозонмоқда
Туркиянинг ЕИ масалалари бўйича вазири Умар Челикнинг сўзларига кўра, суриялик курдларнинг қуролли гуруҳлари Фрот дарёсининг ғарбий соҳилларини тарк этган, бироқ, уларнинг барчаси ҳам ҳудудни ташлаб кетмагани боис, амалиёт тугатилмаган.
"Бугун берилган баёнотларда курдларнинг ўз-ўзини мудофаа қилиш кучлари Фрот дарёсининг ғарбий соҳилини тарк этгани хабар қилинган. Аммо, уларнинг бир қисми қолган. Бу манфаатларга зиддир", — деган Челик NTV телеканалига берган интервьюсида.
Турк армияси ўтган ҳафтадан бери Сурия шимолидаги ИШИД жангариларига қарши ҳарбий амалиётларни ўтказиб келмоқда.
29-август куни Туркия ТИВ курдларга ультиматум эълон қилиб, Фротдан шарққа чекинишни талаб қилган эди. АҚШ ҳукумати эса, Туркиянинг курд кучларига зарбасини қоралаб, бор эътиборни ИШИДга қарши курашга қаратишга чақирган.
Мавзуга оид
20:19 / 28.09.2024
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқдаги миссиясини 2025 йилда якунлайди
16:11 / 09.09.2024
Сурияда Исроил зарбаси оқибатида 14 киши ҳалок бўлди
21:57 / 07.09.2024
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш санаси маълум бўлди — ОАВ
20:54 / 11.08.2024