Жамият | 10:29 / 06.09.2016
52858
2 дақиқада ўқилади

"PROFI EDUCATION"да янги рекорд – 93 фоиз"

Олийгоҳларга кириш имтиҳони жавоблари чиққач, "PROFI EDUCATION" бу йил қандай натижа кўрсатди бу йилги кўрсаткичлар неча фоизга етди экан, дея қизиқиш билдираётганлар сони кундан-кунга ошиб бормоқда! Биз барча статистик маълумотларни йиғишимиз бироз вақт олди ва аниқ маълумотларга таяниб сизга шуни айтишимиз мумкинки, "PROFI EDUCATION" абитуриентларининг 2016-йилги кириш кўрсаткичлари 93 фоизни ташкил қилди. Жумладан, алоҳида таъкидлашимиз лозимки, 44 нафар абитуриентимиз Тошкент давлат юридик университети талабаси бўлишди.

Бу кўрсаткич "PROFI EDUCATION" учун рекорд натижа ҳисобланади, албатта, бу каби натижалар замирида ўқитувчиларимизнинг машаққатли меҳнати, ўқувчиларимизнинг тинимсиз изланишлари, қолаверса, юртимиз тинчлиги, истиқлолимиз баркамоллиги ётибди, Сиз, азизларнинг ишончингиз ва дуоларингиз билан бу каби натижаларга эришмоқдамиз, демакки, ҳар бир қилаётган меҳнатимиз бесамар кетмаяпти. Қуйида бу йил бахтли талабалар сафига қўшилиш бахтига муяссар бўлган абитуриентларимиз билан яқиндан танишишингиз мумкин. Биз ҳақимизда аниқроқ маълумотларни Сиз уларга ёки уларнинг ота-оналарига сим қоқиб билиб олишингиз мумкин.

Албатта бу каби юксак марраларга Сиз ҳам эриша оласиз, вақтни қўлдан бой берманг, тўғри танлов қилинг. 

Сиз шунингдек бизга бевосита (0371) 2446606 телефон рақамлари, iprofiuz@gmail.com e-mail манзили, itest.uz сайти ёки facebook.com/profieducation саҳифаси орқали боғланишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид