Меркель АҚШ ва Россияни Ҳалабдаги вазиятни тезроқ тартибга солишга чақирди
Германия канцлери Ангела Меркель Россия ва АҚШ Ҳалабда тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлаётган бомбардимонларни ва отишмаларни зудлик билан тўхтатишга чақирди.
"Мен фақат умид қиламанки, Россия ва АҚШ томонлари шифокорларни ва тиббиёт муассасаларини ўққа тутишни бас қилиш бўйича келишувга эришади. У ердаги кишилар даҳшатли даражада азоб чекишмоқда. Буни оқлаб бўлмайди", - деган канцлер.
Шу билан бир вақтда суриялик кўнгиллилар Башар Асад армиясини Ҳалаб яқинида кимёвий қурол ишлатишда айблаган. 100дан ортиқ киши Ҳалаб яқинида хлор қўлланиши оқибатида заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.
Ҳалабда 250 мингдан ортиқ киши жангарилар томонидан эгалланган ҳудудларда қамалда қолган.
Хитойдаги G20 саммити вақтида икки томон ўртасида бу бўйича сулҳ тузилиши кутилганди. Лекин якунда Вашингтон ва Москва ҳозирча келишувга эришмагани маълум бўлди.
Июль ойидан буён бу борада иш олиб борилмоқда. АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага келган ва ўз таклифини билдирганди. Унга кўра, Ҳалабдаги кишиларга инсонпарварлик ёрдамлари етказиб бериш учун Сурия армиясини бу ҳудуддан олиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
12:16 / 18.12.2023
Берлин, Лондон ва Париж Ғазо секторида сулҳ тузишга чақирди
10:58 / 27.06.2023
Судан махсус кучлари икки кунлик бир томонлама сулҳ эълон қилди
12:59 / 09.01.2023
Украина «сулҳ»дан кейин ҳам ўққа тутилганини маълум қилди
09:53 / 07.01.2023