Жаҳон | 07:50 / 10.09.2016
17096
1 дақиқада ўқилади

Исроил авиацияси Сурия ҳукумат қўшинларига зарба берди

Исроил авиацияси Сурия ҳудудидан отилган ва Голан тепаликларининг Исроилга қарашли қисмига тушган снарядга жавобан Сурия ҳукумат қўшинлари позицияларини ўққа тутди. Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сурия армиясининг артиллерия бўлинмасига зарба берган.

Исроилда "мамлакат суверенитети ва аҳолиси хавфсизлигига зиён етказилишига" чидаб турилмаслиги айтилди. Исроил ҳукумати маълумотларига кўра, охирги ҳафтада уларга тегишли ҳудуд Сурия томонидан уч марта ўққа тутилган.

 

Мавзуга оид