Фан-техника | 22:47 / 12.09.2016
8140
2 дақиқада ўқилади

Instagram'да изоҳларни назорат қилиш имкони пайдо бўлди

Instagram фотосервисида изоҳларни назорат қилиш учун янги функция йўлга қўйилди. Фойдаланувчилар у ёрдамида ўзлари ноўрин ёки ҳақоратли деб билган сўзларни белгилашлари мумкин бўлади. Бу ҳақида Instagram'нинг расмий блогида маълум қилинди.

Мазкур опция туфайли фойдаланувчи томонидан  тақиқланган сўзлар изоҳларда кўрсатилмайди. 

Янги функцияни Instagram созламаларида фаоллаштириш мумкин, бунинг учун иловадаги "олтилик" белгисини босиш керак. 

Сервис иштирокчилари ўзлари учун мана шундай сўзлар рўйхатини тузиб, улардан тўғридан-тўғри фойдалана олишади. Янгилик мавжуд модерация воситаларига қўшимча сифатида киритилди: Instagram'да аввалгидек изоҳларни ўчириш, ноўрин изоҳлар ҳақида хабар бериш ва аккаунтларни блоклаш мумкин. 

"Барча фойдаланувчиларимизни хавфсизлантириш учун биз инсонларга ҳеч қандай танқид ёки ҳақоратни кўрсатмай, ўзлигини сақлаб қолишига шароит яратишимиз лозим", - дея таъкидлади Instagram бош директори Кевин Систором. 

12 сентябрдан эътиборан Android ва IOS (9.3.) фойдаланувчилари янги функция асосида ўз саҳифаларидаги изоҳларни бошқаришлари мумкин бўлади. 
 

Мавзуга оид