Жаҳон | 10:38 / 13.09.2016
9525
2 дақиқада ўқилади

Клинтон шифокорларнинг кўрсатмасига амал қилмаганини тан олди

АҚШ президентлиги учун сайловда Демократик партиядан номзод бўлмиш Ҳиллари Клинтон ўз штабини ҳимоя қилиб чиқди. Бундан олдинроқ, нашрларда Клинтоннинг сайловолди штаби номзоднинг соғлиги борасидаги маълумотларни яширишда айбланганди.

У маълумотларнинг етарли даражада шаффоф эмаслигидан гина қилувчиларга жавобан, ўз соғлиги ҳақидаги маълумотлар республикачилар вакили Дональд Трамп бундай маълумотларни тақдим этмаган вақтда эълон қилинганини иддао қилган. У шунингдек, ўз соғлиги бўйича хабарларни жиддий қабул қилиш шарт эмаслигини айтиб ўтган.

"Мен бу катта муаммо деб ўйламайман. Мен 5 кун ётиб дам олишим керак эди. Шифокорлар жума куни шундай кўрсатма беришганди, аммо мен уларнинг оқилона тавсиясига амал қилмагандим", деган Клинтон CNN телеканалига берган интервьюсида.

У шунингдек, бу тарих тезроқ якунланишини истаётгани, имкон қадар тезроқ ишга чиқмоқчилигини айтиб ўтган.

Бундан олдинроқ Билл Клинтон рафиқасининг “хаста”лиги сабаблари ҳақида гапира туриб, бу ҳодисага сувсизланиш сабаб бўлгани, аввал ҳам бир неча марта шу ҳолат кузатилгани ҳақида айтганди.

Мавзуга оид