Жамият | 11:54 / 20.09.2016
39095
1 дақиқада ўқилади

Андижонда Lamborghini Gallardo ким ошди савдосига қўйилди

Андижон вилояти Суд департаменти бошланғич баҳоси 615 млн сўмдан ортиқ бўлган Lamborghini Gallardo спорткарини кимошди савдосига қўйди

Суд қарорларини ижро этиш департаменти сайтига қўйилган маълумотларга кўра, очиқ кимошди савдоси шу йил 22 сентябрда бўлиб ўтиши белгиланган. 2004 йилда ишлаб чиқарилган машина яхши ҳолатда экани таъкидланган. 

Шу билан бирга, савдога қўйилган автомобилларнинг келиб чиқиши хусусида батафсил маълумот келтирилмаган.
 
Lamborghini Gallardo – 2003-2013 йилларда ишлаб чиқарилган спорткар бўлиб, Lamborghini компанияси ишлаб чиққан моделлар орасида энг кенг тарқалгани ҳисобланади. 11 йил мобайнида машинадан 14 мингдан ортиқ нусха ишлаб чиқилган. Унинг энг арзон тўплами 160 минг долларга баҳоланган. 

Суратлар: koss.uz

Мавзуга оид