Арманистон Мустақиллик кунини нишонламоқда
Арманистон Республикаси аҳолиси мамлакат Мустақиллигининг 25-йиллигини тантана қилмоқда.
21 сентябрда республика пойтахти Ереван шаҳрида қатор байрам тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Эрталаб ҳукумат раҳбарлари анъанага кўра "Ераблур" хотира мажмуасига ташриф буюришади.
Шундан сўнг пойтахтнинг бош — Республика майдонида — ҳарбий парад бўлиб ўтади.
Байрам тантаналари Республика майдонидаги фейерверк билан якунланади.
Арманистон Мустақиллик декларацияси 1990 йил 23 август куни қабул қилинган. Мазкур ҳужжат билан Арманистон ССРга барҳам берилганди.
Арманистон Олий кенгашининг қарори билан 1991 йил 21 сентябрда СССР таркибидан чиқиш тўғрисида референдум ўтказилган, унда 94,99 фоиз фуқаро бу таклифни маъқуллаган. Шундан сўнг, 2 кун ўтгач, республика Олий кенгаши Арманистонни мустақил давлат дея эълон қилган эди.
Мавзуга оид
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
10:10 / 09.10.2024
РФ чегарачилари Арманистон ва Эрон чегарасини қўриқлашни тўхтатади
20:10 / 02.10.2024
Ўзбекистонлик хоккейчилар илк маротаба жаҳон чемпионатида иштирок этади
20:16 / 27.09.2024