Жаҳон | 11:10 / 21.09.2016
5486
1 дақиқада ўқилади

Тони Блэр ўзининг консалтинг бизнесини тугатганлигини маълум қилди

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр ўзининг консалтинг бизнеси бўлмиш Tony Blair Associates ва у билан боғлиқ капитал тузилмалар Firerush ва Windrush’нинг ёпилганини маълум қилди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси ёзмоқда.

Унинг маълумотига кўра, Tony Blair Associates компаниясининг барча фойдаси нодавлат ҳаракатларга ўтиб кетади. Блэрнинг ўзи маълум муддат у ерда фаолият юритиб туради. "Мен даромад учун консалтинг лойиҳаларда кичик ишларни давом эттиравераман, аммо вақтимнинг 80 фоизи бу бизнесдан чиқиб кетишга бағишланади", - дейилади Блэр томонидан компания сайтида берилган маълумотда.

Собиқ бош вазирнинг консалтинг бизнеси Блэрнинг сиёсий ва тижорий қизиқишлари билан алоқадор дея гумонланиб, шов-шувга ва танқидга учраган эди. Чунки компания, асосан, хорижий давлатларга хизмат кўрсатар эди, деб ёзади газета.
 

Мавзуга оид