Ўзбекистон | 12:13 / 23.09.2016
8524
1 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари билан учрашди

2016 йилнинг 22 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Ўзбекистон республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Томас Шеннон билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Вазир Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг вафоти муносабати билан АҚШ президенти Барак Обама томонидан билдирилган ҳамдардлик учун Ўзбекистон раҳбарияти номидан АҚШ томонига миннатдорчилик изҳор қилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-АҚШ кун тартибининг долзарб масалалари ва муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

Учрашувда баъзи халқаро ва минтақавий муаммолар ҳам муҳокама қилинган.

Мавзуга оид