Қозоғистон президенти Қустанайда маҳаллий электромобилни синаб кўрди
Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев амалий ташриф билан республиканинг Қустанай вилоятида бўлган. У, бу ерда бир қанча ишлаб чиқариш қувватлари, автомобиль кўргазмасига ҳам ташриф буюриб, маҳаллий заводларда ишлаб чиқилган электромобилни шахсан синаб ҳам кўрган.
У вилоятнинг қатор саноат корхоналари раҳбарлари билан учрашиб, муҳим саноат йўналишларига урғу берган. Жумладан «ЖасКанат-2006» (паррандачилик фабрикаси) фаолияти қайта йўлга қўйилганини олқишлаган.
Бундан ташқари, президент қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарувчи Канада билан ҳамкорликда ташкил этилган «Дон Мар» қўшма корхонаси фаолияти билан қизиққан.
Давлат раҳбарини электромобиллар кўргазмаси жуда қизиқтирган. Қисқа нутқдан сўнг, Назарбоев шахсан рулга ўтириб, машинани синаб кўрган.
Давлат раҳбари, Оқ ўрда матбуот хизматининг хабар қилишича, вилоятдаги бошқа йирик ишлаб чиқариш бирлашмалари билан ҳам танишган.
Мавзуга оид
17:18 / 14.11.2024
Электромобил бозорини қисиш учун охирги бир йилда нималар қилинди?
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024