Россиянинг Саратовида одамлар бўлган уйни ёқиб юборган ўзбекистонлик умрбод қамоқ жазоси олиши мумкин
Россиянинг Саратов вилояти прокуратураси аввал судланган, 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси Уйғун Боброевга нисбатан очилган жиноий иш бўйича айблов ҳукмини тасдиқлади. Судланувчи икки киши, жумладан ёш болани ўлдириш, хавфли усул билан 5 кишига суиқасд қилиш ҳамда ўт қўйишда айбланмоқда, деб хабар бермоқда SaratovDaily.
Тергов версиясига кўра, 2015 йил 24 декабрда Боброев Орловское қишлоғида ўзининг 20 ёшли таниши Галина билан жанжаллашиб қолгандан кейин унинг уйига ўт қўйган. Бу пайт уйда ҳеч ким бўлмаган. Сўнгра у қизнинг бувисига тегишли бўлган қўшни уйга ҳам ўт қўйган.
Ёнғин оқибатида 2012 йилда туғилган қизча ва руҳий касалликдан азият чеккан 33 ёшли эркак ҳалок бўлган. Яна уч киши маҳаллий аҳоли ва фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари томонидан қутқариб қолинган.
Судланувчи ўз айбини қисман тан олган. Унга 8 йилдан 20 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин. Айблов ҳукми тасдиқлангач, жиноий иш Саратов вилоят судига кўриб чиқилиш учун юборилган.
Мавзуга оид
13:31
Путин Россиянинг ядро доктринасини ўзгартирмоқчи. Бу амалда нимани англатади?
11:54
Собиқ совет давлатлари тарих дарсликларида Россия салбий образда тасвирланаётганидан шикоят қилинди
22:10 / 28.09.2024
Украина разведкаси Москва вилоятида Россия армияси полковниги ўлдирилганини маълум қилди
20:45 / 28.09.2024