Ўзбекистон | 15:04 / 23.09.2016
41726
1 дақиқада ўқилади
«Ўзбекэнерго» раҳбари лавозимидан озод этилди
«Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти бошқарув раиси Искандар Басидов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Компания расмий сайтида Басидов ҳақида маълумотлар олиб ташланган.
Айни вақтда раҳбарият бўлимида раҳбар номи йўқ, бу бўлимда фақатгина бошқарув раисининг ўринбосарлари исм-шарифлари қайд этилган.
Маълумот учун, Басидов «Ўзбекэнерго»ни 2012 йилнинг декабридан буён бошқариб келаётганди.