Жамият | 00:29 / 24.09.2016
11708
1 дақиқада ўқилади

Истанбулда ҳайдовчини ура кетган йўловчи йирик йўл-транспорт ҳодисасига сабаб бўлди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 11 киши жабрланди. ЙТҲ энг серқатнов йўллардан бирида юз берган. Кузатув камералари автобус тезлашиб, қарама-қарши  йўналишга чиқиб кетиб, катта тезликда машиналар оқимига урилганини қайд қилган. 

Бир нечта енгил машиналар таниб бўлмайдиган даражага келган. 

Кейинроқ маълум бўлишича, ЙТҲга автобус йўловчиларидан бири сабаб бўлган. У ҳайдовчига ташланиб, уни соябон билан ура кетган. Оқибатда ҳайдовчи бошқарувни қўлдан чиқарган.

Безори йўловчи ҳибсга олинган. У ЙТҲни атайлаб уюштиргани аниқлаштирилмоқда.

Мавзуга оид