Telegram мессенжерида янги функциялар пайдо бўлди
Павел Дуровнинг Telegram мессенжерида сурат ва видеоларга ниқоблар, стикерлар ва матн қўшиш функцияси пайдо бўлди. Бу ҳақида лойиҳанинг расмий блогида маълум қилинди.
Фойдаланувчи суратни юклаётганда таклиф қилинадиган рўйхатдан истаган ниқобини танлаши мумкин бўлади. Сервис ходимларининг маълум қилишича, Telegram ниқоб қўйилиши керак бўлган юз қисмини автоматик тарзда аниқлайди.
Суратга ўз коллекциянгиздаги стикерларни қўшишингиз мумкин бўлади. Шунингдек @stickers боти ёрдамида ўз ниқобларингизни юклаш имкони ҳам мавжуд - бунинг учун унга "/newmasks" буйруғини бериш зарур.
Мессенжернинг iOS-версиясида матнни форматлаш функцияси пайдо бўлди.
Бундан ташқари, Telegram'да яна бир янги функция пайдо бўлди - ёзилган видеороликлардан GIF-анимациялар яратиш: фойдаланувчи видео олиши, ундаги товушни ўчириб қўйиши ва уни GIF-файл сифатида юклаши мумкин.
Шунингдек мессенжерда машҳур стикерлар панели пайдо бўлди, уларни кўздан кечириб, хоҳлаган ёзишмангизда қўллашингиз мумкин.
Мавзуга оид
18:35 / 23.09.2024
Жиноятчиларнинг Telegram рақамлари ва IP-манзиллари ошкор этилади – Дуров
20:17 / 21.09.2024
Telegram турли мамлакатларнинг ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорлик қила бошлади
10:02 / 19.09.2024
Telegram’дан сохта ҳавола жўнатиб ўзганинг пулларини ўзлаштирган шахс ушланди
23:29 / 18.09.2024