Ўзбекистон | 19:03 / 24.09.2016
9987
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида болалар ўлими 3,4 баробар камайгани қайд этилди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасида оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда депутатлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олимлар, экспертлар ва журналистлар иштирок этди. Бу ҳақда “Жаҳон” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Эмлаш орқали юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича замонавий тизим шаклланди. Аҳолини сифатли ва хавфсиз озиқ-овқат билан таъминлаш, рационал овқатланиш маданиятини тарғиб этиш, озиқ-овқат маҳсулотларини фойдали элементлар билан бойитиш, микронутриент танқислиги туфайли келиб чиқадиган касалликларнинг олдини олиш ишлари тизимли ташкил этилмоқда. Мамлакатимизда жаҳон тажрибасида илк бор ҳомиладор аёлларни таркибида фойдали микроэлементлари бўлган поливитаминлар билан бепул таъминлаш амалиёти жорий этилди. 

Бундай кенг қамровли ишлар натижасида мамлакатимизда мустақиллик йилларида оналар ўлими 3,2 баробар, болалар ўлими 3,4 баробар камайди. Мамлакатимизда камолга етаётган болаларнинг тўқсон икки фоизи ривожланиш кўрсаткичлари бўйича Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти стандартларига тўла мос келади. 

Давра суҳбатида мамлакатимизда оила, оналик ва болаликни муҳофазалаш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, истиқболдаги вазифаларга оид маърузалар тингланди. Бу борада қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли орасида кенг тарғиб этиш, ушбу соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш хусусида фикрлашилди.

Мавзуга оид