Жаҳон | 09:43 / 25.09.2016
7087
1 дақиқада ўқилади
Тожикистон ТИВ раҳбари дунё мамлакатларини Афғонистонни қўллаб-қувватлашга чақирди
Тожикистон ТИВ раҳбари Сирожиддин Асловнинг айтишича, мамлакат қўшни Афғонистонга доим ёрдам бериб келади ва бу ишга бошқа давлатларни ҳам жалб этиш керак. У бу ҳақда БМТ Бош Ассамблеясида чиқиши вақтида гапириб ўтган.
"Афғонистонга бўлган кўмагимизни оширишимиз керак. Айниқса 2015-2024 йилларга мўлжалланган ёрдам дастури жуда зарур", — деди Аслов. "Биз Афғонистонга бўладиган ёрдам миқёсини кенгайтиришларини сўраймиз", — деди у.
У ишонч билан шуни алоҳида таъкидладики, Тожикистон Афғонистоннинг ижтимоий ва иқтисодий инфратузилмасини ривожлантиришга тайёр.
Мавзуга оид
00:28 / 19.09.2024
Дунёда бир ой ичида қарийб 50 минг кишида вабо аниқланди
19:07 / 13.09.2024
Абдулазиз Комилов АҚШнинг Афғонистон бўйича вакили билан учрашди
16:56 / 10.09.2024
“Толибон” давлатчиликни қанчалик уддалаяпти?
12:46 / 10.09.2024