Спорт | 08:01 / 28.09.2016
5243
1 дақиқада ўқилади

Расман. Англия бош мураббийи Сэм Эллардайс истеъфога чиқарилди

Англия терма жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс ўз лавозимидан бўшатилди. Бу ҳақда Англия футбол  Ассоциацияси расмий сайти хабар берди.

Эндиликда терма жамоанинг навбатдаги тўртта учрашувида вақтинчалик Гарет Саутгейт бош мураббий сифатида фаолият кўрсатади. Англия терма жамоаси Саутгейт қўл остида Мальта, Словения, Шотландия ва Испанияга қарши тўп суради.

Сэм Эллардайс Евро-2016дан кейин Англия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У терма жамоани 67 кун бошқарди. Шундан битта ўйин ўтказишга эришди ва “уч шерлар” Словакияни 1:0 ҳисобида мағлуб қилди.

 

манба: tribuna.uz

Мавзуга оид