Ўзбекистон | 17:07 / 02.10.2016
16569
5 дақиқада ўқилади

Фотогалерея: ўтган ҳафта қаерда, қачон, нима воқеалар содир бўлди?

Ўтган ҳафта мобайнида дунёнинг барча бурчакларида ўзига хос турли воқеалар бўлиб ўтди. Уларнинг барчаси қизиқарли ва диққатга сазовардир. Аммо ана шу воқеалар суратлар орқали қабул қилинса, у янада жонланади, янада бойиди.

БААнинг Шаржа шаҳрида таксичи бир тадбиркор унутиб қолдирган, ичида 1,7 млн дирҳам (500 минг доллар) бўлган папкани эгасига қайтариб берди.

 

АҚШ президенти лавозимига номзодлар Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп 26 сентябрда Нью-Йоркдан 40 км узоқликда жойлашган Хэмпстед шаҳридаги Хофстр университетида биринчи марта теледебатларда юзма-юз учрашади.

 

АҚШда косоволик хакер, ИШИД билан ҳамкорлик қилишда айбланган Ардит Фарезига 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланди.

 

Буюк Британия шаҳзодаси Уильям ва малика Кейт фарзандлари билан Канаданинг Виктория шаҳрига келгандан кейин, уларнинг тўнғич фарзанди – шаҳзода Жорж Канада бош вазири Жастин Трюдога қўл беришдан бош тортди.

 

Махсус давлат комиссияси ўз вазифаларига бепарво муносабатда бўлгани учун Таиланднинг собиқ бош вазири Йинглак Чиннаватга нисбатан жарима белгилади. Bangkok Post нашрининг маълум қилишича, ҳукуматнинг собиқ раҳбарига белгиланган жарима миқдори - 35,7 миллиард бат (1 миллиард доллардан ортиқ).

 

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Памела Леора Спратлен Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилишда давом этмоқда. Ўтган ҳафта у Қорақалпоғистонда бўлди.

 

Бангладеш божхона ходимлари Дакка шаҳридаги Ҳазрат Шохжалол халқаро аэропортидаги чиқинди қутисидан 3 килограмм олтин топиб олишди.

 

Хитойда чўл ўртасидан ўтувчи энг узун йўл қурилди.

 

Тадбиркор Стивен Хун томонидан буюртма қилинган Rolls-Royce Phantom’нинг 30 автомобили Британиянинг Гудвуд шаҳридаги заводни тарк этди. Марка тарихидаги энг йирик бўлган ушбу буюртма 2017 йилда очилиши режалаштирилган Макаодаги The 13 меҳмонхонасига йўл олган.

 

Америкалик актёр Леонардо ДиКаприо Малибудаги данғиллама ҳовлисини сотганидан бир неча кун ўтиб, яна бир уйини сотувга қўйди.

 

Япониянинг Infiniti компанияси Россия бозорига кириб келганининг 10 йиллигини нишонлади. Компания байрам тантаналари доирасида Россия бозоридаги ўзининг янги моделлари: Q30, QX30, Q50 ва QX60 машиналарини тақдим этди.

 

Австралиялик Жексон О'Доэрти ўзининг каналида кичик кенгуру иштирокидаги видеони юклади, у бу жониворни уй ҳайвони сифатида боқиб олган.

 

Ҳолливуднинг истеъдодли актёри Том Ҳэнкс Нью-Йоркдаги Марказий хиёбонда югураётиб, суратга тушаётган ёш келин-куёв - Элизабет ва Райанга дуч келди. У югуришдан тўхтаб, фотосессияда иштирок этди.

 

Каталониянинг “Барселона” жамоаси 2016/2017 йилги мавсумдаги учинчи формасини тақдим қилди.

 

Space X компанияси асосчиси Илон Маск ўзининг келажак ракетаси лойиҳасини тақдим этди. Мазкур қурилма ёрдамида у Марс сайёрасини эгалламоқчи. Тақдимот маросими Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро астронавтика конгрессида ташкил этилди.

 

1906 йилда Британиянинг Punch журнали симсиз гаджетлар туфайли жамиятда индивидларнинг изоляциясидан огоҳлантирган. Бу ҳақида Quartz нашри маълум қилди.

 

Хитойнинг DJI компанияси ўзининг илк ихчам тахланувчи Mavic Pro дронини тақдим этди. Бу ҳақида The Verge хабар берган.

 

Қирғизистонда 777 ААА давлат автомобиль рақами 1 миллион 716 минг сомга (25200 доллар) сотиб олинди.

 

Ироқ жануби-шарқидаги Басра шаҳрида жойлашган Саддам Ҳусайннинг собиқ саройи музейга айлантирилди.

 

Mercedes-Benz компанияси ўзининг янги ҳашаматли автомобиллари қаторини дабдабали яхта ишлаб чиқариш билан янги харидорларни ўз маҳсулотларига жалб қилмоқчи кўринади. Унинг шундай ажойиб катери Монакода ташкил этиладиган яхта-шоусида намойиш этилади.

 

Эшиксиз спорткарлар, олти метрлик радиобошқарилувчи купе, иплардан ясалган ўриндиқли кроссовер, муқобил бошқарилувчи хэтчбек ва бошқа концепт-кар ҳамда прототиплар Париж автосалонида яқин келажакда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган автомобиллар намуналари намойиш этилди.

 

Ҳар йили 1 октябрда ХХРнинг энг асосий давлат байрами нишонланади. 1949 йилнинг 1 октябрида Пекиндаги Тяньаньмэнь майдонида Хитой Халқ Республикасининг ташкил топганлиги ҳақида маълум қилинган. Шу кундан бошлаб Хитойда "Олтин ҳафталар"дан бирига старт берилади - 1-3 октябрь кунлари дам олиш кунлари билан бирга байрам ҳафтаси, деб эълон қилинади.

Мавзуга оид