Жаҳон | 09:20 / 02.10.2016
4612
1 дақиқада ўқилади

Испания жанубида газ портлаши оқибатида 77 киши жабрланди

Испания жанубидаги Велес-Малага шаҳридаги кафелардан бирида газ баллони портлаши оқибатида камида 77 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Андалусия вилояти фавқулодда хизматлари вакилига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Портлаш La Bohemia деб номланган кафеда 1 октябрда кечга яқин юз берган, деб хабар бермоқда La Opinion de Malaga. Барча жабрланувчилар шаҳар шифохоналарига етказилган. 20 киши тиббий ёрдам кўрсатилгач қўйиб юборилган, 4 киши жиддий жароҳат олган. Кўпчилик жарбланувчиларда кесик ва лат ейиш жароҳатлари қайд қилинган.

Мавзуга оид