Спорт | 19:22 / 02.10.2016
15094
1 дақиқада ўқилади
Роналдунинг ўғли биринчи учрашувидаёқ гол урди
Криштиану Роналдунинг ўғли - кичик Роналду Испания тўртинчи дивизионидаги “Посуэло-де-Аларкон»” болалар жамоасида гол уришга эришди. Бу ҳақда AS хабар берди.
6 ёшли футболчи биринчи бўлимда гол урди ҳамда жамоасининг 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишига ўз ҳиссасини қўшди. Роналду ўғли голдан кейин уни отасининг услубида нишонлади. Португалиялик футболчининг ўзи ҳам ўйинни кузатиб борди.