Жаҳон | 20:02 / 02.10.2016
7504
1 дақиқада ўқилади

Туркия иккинчи давлат тўнтаруви ҳақидаги гапларни инкор қилди

Туркия бош вазири Бинали Йилдирим мухолиф имом Фатҳулла Гуленнинг террорчилик ташкилотини (FETO) Туркияда иккинчи давлат тўнтаруви содир этилиши ҳақидаги гапларни тарқатишда айблади. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Йилдиримнинг айтишича, бу жамиятда хавотир уйғотувчи ёлғон маълумотдир.

Бош вазир ҳукумат давлат тўнтарувига исталган уринишнинг олдини олиш учун барча зарурий чораларни кўраётганини айтди. Унинг айтишича, иккинчи тўнтарувни амалга оширмоқчи бўлаётганлар 15 июлдаги тўнтарув ташкилотчиларидан ҳам кучлироқ жавоб беришларига тўғри келади.  

Аввалроқ Туркия адлия вазирлиги 15 июлдаги давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича 32 минг киши ҳибсга олинганини маълум қилганди. 

 

Мавзуга оид