Фан-техника | 15:24 / 03.10.2016
10359
3 дақиқада ўқилади

“AGROBANKMOBILE” замонавий интерактив янги хизмат тури

“Агробанк” акциядорлик тижорат банки томонидан  “AGROBANKMOBILE” замонавий инновацион хизмат тури жорий қилинди.

Бундан кўзланган асосий мақсад кундан-кунга чирой очиб бораётган шаҳару қишлоқларимизда савдо ҳамда пуллик хизмат кўрсатиш шохобчаларининг аҳолига сифатли, тезкор ва ишончли хизмат кўрсатиш тизимини янада яхшилашдан иборатдир. Янги хизмат тури банк пластик карталардан фойдаланувчи барча мижозларга таклиф этилмоқда. 

Ушбу хизмат орқали кредит фоизлари сўндирилиши ҳамда ер ва мол-мулк солиқларига, уяли алоқа тўловлари, шаҳар телефонларига тўловлар ҳамда интернет, интернет-сайтлар учун мобил телефонга тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Бунинг учун сиз интернетдаги “Google Play” дастуридан “AGROBANKMOBILE” иловасини юклаб олишингиз лозим.

Шундан сўнг мобил телефонингиз орқали барча тўловларни амалга оширишингиз мумкин бўлади.

Бундан ташқари ушбу хизмат тури орқали мижозлар (жисмоний шахслар) бир пластик картадан бошқа пластик картага пул ўтказиш, пластик карта ҳисоб рақамидаги қолдиқ маблағларни кўриш, ушбу қолдиқ маблағлар ҳисобидан кредитнинг асосий қарзи ва ҳисобланган фоизини сўндириш ва бошқа мақсадларда маблағлар ўтказиш имкониятига эга бўладилар.

Шунингдек, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар “AGROBANKMOBILE - BIZNES”  хизмат тури орқали банкдаги ҳисоб рақамидаги маблағларни тасарруф этиш (бошқариш) имкониятига эга бўладилар. Шунингдек, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар мавжуд лимит ва қоидаларга риоя қилган ҳолда хизматлар учун тўловларни ўтказиш, доимий тўловлар шаблонини ҳосил қилиш, вақт ва транспорт харажатларини тежаган ҳолда банкка тўлов ҳужжатларини юбориш, реал вақт мобайнида бу ҳужжатларнинг қайта ишланишини кузатиб бориш, хатоликлар тўғрисида тезкор маълумотлар олиш, исталган муддат учун ҳисоб рақамлардан кўчирмалар олиш, турли ҳисоботларни шакллантириш ва ўз тўловларини электрон имзо ёрдамида тасдиқлаш имконига эга бўлдилар.

Ушбу AGROBANKMOBILE” иловасига тааллуқли қўшимча маълумотларни Агробанкнинг расмий сайти орқали ҳам олиш мумкин.

Зафар Мамажонов

Реклама ҳуқуқи асосида.
 

Мавзуга оид