Жамият | 11:52 / 03.10.2016
47650
2 дақиқада ўқилади

Бош вазир виртуал қабулхонасига мурожаат қилган МЧЖ ўз “Каптива”сини автосалондан олиб чиқди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига мурожаатлар келиши давом этмоқда. Уларнинг барчаси ижобий ҳал этилган. Қуйида мурожаатларнинг айримлари билан таништирамиз:

“Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х.А. томонидан 2016 й. 28 сентябрь куни ЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига Агробанкка қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди, натижада 29 сентябрь куни фуқарога 26 млн. сўм миқдоридаги ўз омонати нақд пулда тўлаб берилди”.

“Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро П.В.Я. томонидан 2016 й. 27 сентябрь куни ЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига пенсияни ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди, натижада 30 сентябрь куни фуқаронинг пенсияси тўлиқ тўлаб берилди ва бу каби ҳолатларга бошқа йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирилди”.

“Тошкент шаҳридаги “Ўқув ишлаб чиқариш маркази” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куниЎзР Бош вазирининг виртуал қабулхонасига «GM Uzbekistan» АЖ и «SERGELI-AVTOTEXSERVIS» АЖ 21.05.2015 й. тузилган «КАПТИВА» автомобилини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини вақтида бажармаётгани юзасидан шикоят билан мурожаат қилинган. 

Натижада 30 сентябрь куни мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти аризаси ижобий қаноатлантирилди ва у ўз автомобилига эга бўлди”.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).
 

Мавзуга оид