Yahoo фойдаланувчилар почтасини оммавий кузатиш бўйича айбловларни инкор қилди
Yahoo компанияси фойдаланувчилар почтасини оммавий кузатиш бўйича айбловларни инкор қилди, деб хабар бермоқда Fox News телеканали.
Аввалроқ Reuters ахборот агентлиги 2015 йилда Yahoo АҚШ разведкасида фойдаланувчиларнинг электрон мактубларида муайян маълумотни қидириш имконияти бўладиган дастурни яратганини маълум қилганди. Таъкидланишича, компания АҚШ ҳукуматининг махфий қарорига кўра, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги ва Федерал қидирувлар бюроси илтимоси билан Yahoo Mail’нинг юз миллионлаб аккаунтларини текширган.
Yahoo бу мақолани чалғитувчи деб атади. "Биз фойдаланувчилар ҳақидаги маълумотлар бўйича ҳукуматнинг ҳар илтимосини ошкораликни иложи борича камайтириш учун синчковлик билан қабул қиламиз", деб айтилди компания берган баёнотда. Компанияда таъкидланишича, Yahoo тизимларида мақолада келтирилгандек, почтани сканирловчи функция мавжуд эмас.
Мавзуга оид
23:13 / 21.09.2024
Ҳаррис сайлов кампаниясида Трампдан уч баробар кўп маблағ тўплади — ОАВ
20:40 / 21.09.2024
Шимолий Кореяга қочиб ўтган америкалик аскар шармандаларча армиядан ҳайдалгани маълум бўлди
17:10 / 21.09.2024
АҚШда “полициячи” робот жиноятчини тутиб берди
16:27 / 21.09.2024