Тошкентдаги “Ислом ота” жомеъ масжиди фойдаланишга топширилди
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида жойлашган «Ислом ота» жомеъ масжидининг (аввалги “Жўрабек” жомеъ масжиди) янгидан барпо этилган биносида илк жума намози адо этилди. Бу ҳақда qadriyat.uz хабар бермоқда.
Масжид биноси ўтган йили ёнғиндан сўнг тамоман яроқсиз ҳолга келган, масжид мутасаддилари ва маҳалла фаолларининг таклифига биноан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги тарафидан масжидни янгидан қуришга рухсат берилган эди.
Масжид замонавий усулда қурилган бўлиб, қадимий Шарқ меъморчилик мактаби анъаналарини ҳам ўзида акс эттирган. Масжид мажмуасига хонақоҳ, ёзги очиқ айвон, таҳоратхона, кутубхона, имом ва ноиблар хонасидан иборат.
Эслатиб ўтамиз: Масжидни тиклаш ишлари ўтган йилнинг сўнгида бошланиб 9 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган бўлиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди. Энди масжидда 560 киши намоз амалларини адо этиши мумкин.
Масжиднинг асосий биноси баландлиги 22,1 метрни ташкил этувчи гумбаз, 36,65 метрлик катта минора ва ҳар бирининг баландлиги 10,82 метр бўлган тўртта кичик миноралардан иборат.
Фотогалерея: «Ислом ота» жомеъ масжиди реставрациядан сўнг қайта очилиш арафасида
Мавзуга оид
14:04 / 22.09.2024
Тошкентда катта тезликда ҳаракатланган ҳайдовчи 19 ёшли қизнинг ҳаётига зомин бўлди
07:30 / 21.09.2024
Тошкентда машинасини сотишни айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди
14:28 / 20.09.2024
Сергелида BYD уриб юборган ўқувчи қиз вафот этди
12:20 / 20.09.2024