Фориш туманида бош чўпон 900га яқин қўйни ўз эҳтиёжи йўлида сотиб юборди
Йўлдош Қаршибоев 2009 йилнинг 24 сентябрида Фориш туманидаги “Боғдон” ширкат хўжалигига бош чўпон вазифасига ишга тайинланган эди. Текин бойлик орттириш ҳамда мулкий наф кўришни асосий мақсад деб билган Й.Қаршибоев ўзига ишониб топширилган қўйларни сота бошлади. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Шу тариқа 894 бош майда шохли чорва моллари нақд пулга сотилиб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинди. Й.Қаршибоев ҳисобот ҳужжатларига сохта маълумотлар киритиш ва шу йўл билан содир этилган жиноят ишларини яшириш пайига тушди.
Вақти келиб сири фош бўлган бош чўпон талон-торож қилинган 136 млн. 455 минг сўмлик зарарни тўлиқ қоплашга мажбур бўлди. Шунингдек, у ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 ярим йил давомида ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ижро этади.
Мавзуга оид
13:12 / 18.09.2024
Буюк Британияда қироллик фермаси учун чўпон қидирилмоқда
20:17 / 17.09.2024
Эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган — Қонунчилик палатаси
16:54 / 17.09.2024
Ўзбекистонда чорва ҳайвонлари идентификация қилинади
16:05 / 03.08.2024