Жамият | 10:57 / 09.10.2016
76814
1 дақиқада ўқилади
Лола Каримова Тиллаева отаси қабрини зиёрат қилиши чоғида рўй берган ҳолат ҳақида ёзди
Татьяна Каримова, Лола Каримова-Тиллаева ва унинг турмуш ўртоғи Темур Тиллаев 8 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Бу ҳақда Лола Каримова Тиллаева Instagram’даги саҳифасида ёзган.
У зиёрат давомида юз берган ҳолат ҳақида ҳикоя қилган.
«Бугун турмуш ўртоғим ва онажоним билан биргаликда раҳматли отамнинг қабрларини зиёрат қилдик. Ўша дамларда қалбимиздан кечган ҳиссиётларни сўз билан ифодалаш қийиндир. Қўлимдаги гулга келиб қўнган оқ капалакни биз дадамларнинг у дунёлари обод эканлигининг рамзи дея қабул этдик. Қаерда бўлмайин, улар ҳамиша қалбимдалар», — дея изоҳ қолдирган Лола Каримова Тиллаева.
Мавзуга оид
13:34 / 07.10.2024
Туркияда Ислом Каримов ҳақида китоб нашр қилинди
13:30 / 02.09.2024
Фото: Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди
20:03 / 26.08.2024
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилиб, қурилиш ишлари билан танишди
22:12 / 14.02.2024