Жаҳон | 11:25 / 14.10.2016
6731
1 дақиқада ўқилади

Британияликлар орасида Ирландия паспортига эга бўлишни хоҳловчилар сони икки баробар ортди

Фото: irishtimes.com

Буюк Британия фуқаролари орасида Ирландия паспортини олиш учун келиб тушган аризалар сони Brexit қароридан кейин уч ой ичида икки баробарга кўпайди. Бу ҳақида The Times нашри хабар берди

Жорий йилнинг июлидан Ирландия паспортини олиш учун ариза берганлар сони 21,5 минг кишини ташкил қилди. Бир йил аввал уларнинг сони 11 минг нафардан иборат бўлган. Манбада таъкидланишича, ариза топшириганларнинг тахминан 16 минг нафари Шимолий Ирландия аҳолиси ҳисобланади. 

Ирландия ташқи ишлар ва савдо вазири Чарли Фланаганнинг фикрича, йил охирига бориб, Ирландия паспортига эга бўлишга даъвогарлар сони тахминан 100 минг нафарни ташкил қилади. Шунингдек вазир бу кўрсаткичнинг 2017 йилда янада ўсишини ишонч билан таъкидлади. 

Мавзуга оид