«Барселона» Месси сафга қайтган ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Испания чемпинатининг 8-тури доирасида «Барселона» ўз майдонида «Депортиво»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Дастлаб 21 ва 36-дақиқаларида Рафинья рақиб дарвозасини икки марта ишғол қилишга муваффақ бўлди. Танаффус арафасида Луис Суарес ҳисобни йирик кўринишга келтирди - 3:0.
56-дақиқада Лионель Месси захирадан майдонга тушди ва орадан 2 дақиқа ўтиб, ўз ҳисобида гол ёзишга муваффақ бўлди.
Ўйиннинг 65-дақиқасида «Депортиво» футболчиси Лауре майдондан четлатилган бўлсада, каталонияликлар рақиб дарвозасига бошқа гол уришмади.
«Барселона» ушбу ғалабадан кейин очколарни 16тага етказиб, ҳозирча 2-ўринга кўтарилган. «Депортиво» эса 8 очко билан 15-ўринда жойлашган.
Барселона – Депортиво 4:0
Голлар: 1:0 – 21 Рафинья, 2:0 – 36 Рафинья, 3:0 – 43 Суарес, 4:0 – 58 Месси.
Барселона – тер Стеген, Пике, Матье, Динь, Ракитич, Маскерано, Рафинья (Суарес, 68), Бускетс (Месси, 55), Туран, Неймар, Суарес (Пако Алькасер, 46).
Депортиво – Люкс, Альбентоса, Наварро, Лауре, Сидней (Аррибас, 29), Москера, Борхес, Гама (Луизинью, 63), Гильерме, Чолак (Бабел, 56), Андоне.
Огоҳлантиришлар: Москера (52), Андоне (59), Месси (90).
Четлатиш: Лауре (65).
Мавзуга оид
11:33
«Барса»да ажойиб старт ва катта муаммо: тер Стегенсиз қолган жамоанинг аҳволи қандай кечади?
12:22 / 16.09.2024
«Арсенал» ва «Барса» дербиларда ғалаба қозонди, Италияда — тартибсизлик
12:38 / 30.08.2024
«Барса»дан жиддий старт. Флик чемпионлик учун курашишини баралла эълон қилди
18:54 / 09.08.2024